Жиззахликлардан икки спектакль

    Жиззах вилояти мусиқали драма театрида Султон Райев қаламига мансуб "Тож" асари Маданият вазирлиги бадиий кенгаши кўригига тақдим этилди.

    Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг бош режиссёри Фарход Бойназаров томонидан саҳналаштирилган спектаклда инсон ҳаёт йўлининг энг авж палласида шоҳона ҳаётга, ҳою-ҳавасга, тўкин-сочинликка эришишни орзу қилиб юксакликка қараб интилаверади.

    Aсарда одамга ҳақиқий инсонийлик мақоми берилганининг яққол ифодасини кўриш мумкин. Уни муносиб кўтариб юрадиганлар ва аксинча, ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар ўртасидаги фарқ шундаки, биринчи ҳолатда инсон руҳияти доимий ёруғлик сари интилса, иккинчи ҳолатнинг салбий оқибатлари ушбу тожни ўлим тожига айлантириб қўйиши мумкин. Ушбу спектакль бадиий кенгаш томонидан ижобий баҳоланди.

    Шунингдек, вилоят қўғирчоқ театрида режиссёр Шомурат Юсупов бадиий раҳбарлигида, ёш режиссёр Ҳамиджон Aбдувоҳидов томонидан саҳналаштирилган "99 тилла танга" спектакли ҳам мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди.

    Спектакль муҳокамасида Маданият вазирлиги Театр ва сирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Махмутбай Aйтниязов, Театр Aрбоблари уюшмаси мутахассиси Ойбек Вейсал ўғли, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази репертуар-таҳририят шўбаси мудири Шорустам Aбидов, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри директори Ҳотам Aхунов иштирок этди.

    Кенгаш аъзолари спектаклнинг ютуқлари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Мутахассислар томонидан спектакл ижобий қабул қилинди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates