Жорий йил 25 октябрда қисман Қуёш тутилиши кузатилади

    Яшил сайёра 22 октябр 2022 2088

    Ушбу тутилиш қисман Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 82 фоизини тўсади. Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.

    Шу йилнинг 25 октабрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Ушбу тутилиш қисман Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 82 фоизини тўсади. Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.

    Ушбу астрономик ҳодисани Исландия ва Гренландия ороли, Африканинг шимоли-шарқий қисми, Европа, Яқин Шарқ, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиё мамлакатлари аҳолиси кузатиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади. Максимум фазада Қуёш юзасининг 68% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Қуёшнинг ботиб кетиши туфайли баъзи ҳудудларда тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

    Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги жадвал асосида тутилишни кузатишлари мумкин.

    Ўзбекистоннинг йирик аҳоли масканлари учун қисман Қуёш тутилишининг баъзи тафсилотлари

    Аҳоли яшаш масканлари

    Тутилишнинг бошланиш вақти

    Тутилишнинг максимум вақти

    Тутилишнинг тугаш вақти

    Максимал фазаси (фоизда ва тутилиш катталигида*)

    Тутилишнинг умумий

    давомийлиги**

    Тошкент

    15:23

    16:34

    17:38

    68% (0,75)

    2 соат 4 дақиқа

    Нукус

    15:08

    16:23

    17:33

    68% (0,75)

    2 соат 25 дақиқа

    Урганч

    15:12

    16:27

    17:36

    67% (0,74)

    2 соат 24 дақиқа

    Навоий

    15:15

    16:29

    17:36

    68% (0,75)

    2 соат 21 дақиқа

    Бухоро

    15:19

    16:33

    17:40

    66% (0,73)

    2 соат 20 дақиқа

    Самарқанд

    15:22

    16:35

    17:41

    66% (0,73)

    2 соат 18 дақиқа

    Қарши

    15:24

    16:36

    17:42

    64% (0,72)

    2 соат 18 дақиқа

    Термиз

    15:29

    16:40

    17:41

    62% (0,70)

    2 соат 16 дақиқа

    Жиззах

    15:23

    16:35

    17:35

    66% (0,73)

    2 соат 17 дақиқа

    Гулистон

    15:27

    16:39

    17:41

    63% (0,70)

    2 соат 16 дақиқа

    Андижон

    15:27

    16:37

    17:16

    67% (0,74)

    2 соат 13 дақиқа

    Наманган

    15:25

    16:36

    17:20

    67% (0,74)

    2 соат 14 дақиқа

    Фарғона

    15:27

    16:37

    17:19

    66% (0,73)

    2 соат 14 дақиқа

    Қўқон

    15:26

    16:37

    17:22

    67% (0,74)

    2 соат 14 дақиқа

    Зомин

    15:24

    16:36

    17:33

    66% (0,73)

    2 соат 16 дақиқа

    *Тутилиш катталиги – бу Қуёш диаметрининг Ой тономидан тўсилган қисми ҳисобланади.

    **Қуёшнинг ботиши туфайли тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

    Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68% ни тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 21° ни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 4 дақиқани ташкил этади. Соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади, бироқ Қуёшнинг ботиш вақти 17:27 га тўғри келади.

    Тутилиш фазаларининг Тошкент вақти бўйича бошланиш вақти

    Тутилиш фазалари

    Фоизда

    Тошкент вақти

    Қуёшнинг горизонтдан баландлиги

    Бошланиши

    0%

    25-октабр 15:23

    21°

    Максимуми

    68%

    25-октабр 16:34

    Тугаши

    0%

    25-октабр 17:27

    0° (Қуёш ботади)

    Қисман Қуёш тутилиши ҳақида қисқача маълумот

    Қисман Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маълум бир қисми Ой томонидан тўсилиш ҳолатига айтилади. Қуёш тутилишининг қисман бўлиши Ой ва Қуёш марказларининг устма-уст тушмасдан тўсилиши билан изоҳланади.