Тадбир Ўзбекистон бўйлаб жорий йилнинг 30 март (шанба) куни соат 10:00да бошланади.
Экоакция республикамиз бўйлаб ҳудудларнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:
Тошкент вилояти — Тошкент денгизи соҳили бўйида;
Тошкент шаҳри — Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида;
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, «Янги Ҳаёт» МФЙ, Буюк келажак кўчасида;
Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, «Тоқчилик» МФЙ ва Учтепа даҳасини боғловчи катта йўл ёқасида;
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, «Ҳишрав» қўрғонида;
Навоий вилояти — Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Амир Темур кўчасида;
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, «Сомонийлар» истироҳат боғининг эски қалъа девори билан туташ ҳудудида;
Сурхондарё вилояти — Бойсун туманида;
Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, «Амир Темур» истироҳат боғида;
Қашқадарё вилояти — вилоят марказидаги «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғи ҳудудида;
Андижон вилояти — Андижон тумани, «Янги Андижон» массивида;
Наманган вилояти — Тўрақўргон тумани, «Бахт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида;
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, «Саткак» дам олиш зиёратгоҳида;
Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳри, «Дўстлик канали» бўйи дам олиш масканида.