Тошкентда “Ҳунармандчилик кўргазмаси” фестивали бўлиб ўтди

    Жорий йил 26 сентябрда “Сузук Ота” мажмуаси Ҳунармандлар маҳалласида “Ҳунармандчилик кўргазмаси” фестивали ўтказилди.

    Туризм қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кўмагида ташкил этилган фестивалга ташриф буюрган мингга яқин юртимиз аҳолиси ва хорижий меҳмонлар кулолчилик, заргарлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, дўппидўзлик, каштачилик ва тўқимачилик каби ҳунармандчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган моҳир усталарнинг ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналари билан танишдилар.

    Очилиш маросимида сўзга чиққан Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С.Ниязов бугунги кунда юртимизнинг ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш ҳамда миллий ҳунармандчилик мактаби мавжудлиги кенг жамоатчиликни, хорижий меҳмонларни ўзига жалб этишидаги катта омил эканлигини таъкидлади.

    Шунингдек, юртимизда сайёҳлар сонини ортишида Ҳунармандлар, миллий ишлаб чиқарувчилар ва кўплаб ташкилотларимизнинг ҳиссалари катта эканлиги таъкидланди.

    Уларнинг саъй ҳаракати натижасида пойтахтимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 2 миллион 098 минг нафарни ҳамда маҳаллий сайёҳлар сони 3 миллион 600 минг нафарни ташкил этиши эътироф этилди.

    Шунингдек, кўргазма доирасида ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, консерт дастурлари ҳам ўтказилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates