Тошкент ва Сирдарё вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳарда ноқонуний тарзда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.С. фуқаро Ж.Х.га 10 170 АҚШ долларини 129,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Д. фуқаро Х.А.га 3 200 АҚШ долларини 40,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 6 350 АҚШ доллари, 42 300 Россия рубли, 40 Тожикистон сомонийси ва 8,6 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates