Тошкентда Евроосиё тараққиёт банкининг мамлакат идораси очилади

    Жорий йил 26 сентябрда Самарқандда ўз ишини якунлаган Осиё инфратузилмавий инвестициялари банки Бошқарувчилар кенгашининг 9-йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Евроосиё тараққиёт банки (ЁТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди. Николай Подгузов Ўзбекистон минтақадаги Банкнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади ва яқин вақт ичида бир қатор йирик давлатлар акциядорлар таркибига қўшилишини маълум қилди.

    Умумий қиймати 3,3 миллиард долларга тенг бўлган бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишувга эришилди, шу жумладан жорий йилда 5 та но-суверен лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

    Шунингдек, шу йилнинг охиригача Тошкентда ЁТБнинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилган, бу эса устувор лойиҳаларни молиялаштиришни тезлаштириш ва ҳамкорликни яхшилаш имконини беради, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates