Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёлғизлик дунё бўйлаб одамларнинг соғлиғига таҳдид солаётгани ва кунига 15 та сигарет чекиш каби зарарли бўлиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида ташкилотнинг ёлғизлик ва ижтимоий изоляция оқибатларини ўрганувчи ижтимоий алоқалар комиссияси ҳамраислари маълум қилди, деб ёзмоқда Uzreport.news.
— Ёлғизлик чегараси йўқ, соғлиқ, фаровонлик ва ривожланишнинг барча жабҳаларига таъсир этувчи соғлиқ учун глобал таҳдидга айланмоқда, — дея комиссия ҳамраисларидан бири, африкалик Чидо Мпемба сўзларидан иқтибос келтирган Guardian.
Ташкилотга ҳамраислик қилувчи америкалик жарроҳ, генерал Вивек Мертининг сўзларига кўра, ёлғизликнинг соғлиқ учун хавфи кунига 15 та сигарет чекишдан кам эмас, семизлик ва жисмоний фаолликнинг етишмаслигидан ҳам каттароқдир. Унинг таъкидлашича, ёлғизлик кўпинча ривожланган мамлакатларда муаммо сифатида кўрилади, бироқ ҳозир дунёнинг барча минтақаларида ҳар тўртинчи кекса киши ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган, деб ёзади The Guardian.
ЖССТ шунингдек, ижтимоий алоқаларнинг одамлар саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича янги комиссия тузилганини эълон қилди. Унга 11 нафар сиёсатчи ва фаоллар кирган. Комиссиянинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил қилади.