Кадастр соҳаси ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

    Қуёш панеллари икки томонлама қувватланувчи Монокристал панел бўлиб, тўғридан тўғри қуёш нури тушмаган ҳолатда ва булутли кунда ҳам ёруғликнинг ўзида ишлай олади.

    Мамлакатимизда энергия тежамкорлигини ошириш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш кўлами кенгайиб боряпти. Давлат ташкилотлари, аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилиб, ҳам энергия, ҳам ортиқча сарф-харажат тежалмоқда.

    Кадастр агентлиги "Геоинновaция маркази" давлат унитар корхонаси мутахассислари 2023 йил февраль ойида Хитой Халқ Республикасининг LONGi корхонаси билан 600 киловаттли қуёш панеллари етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. Қуёш панеллари Ўзбекистонга етиб келиши биланоқ Давлат кадастрлари палатаси бинолари унинг ҳудудий бошқарма ва филиаллари биноларига ускуналарни ўрнатилиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, энергия тежовчи манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппарати маъмурий биносининг том қисмига 1 458 метр квадрат майдонда ҳар бири 550 ваттни ташкил қилувчи жами 60 киловаттли қуёш панеллари ўрнатилди.

    Ташкилотнинг ҳудуларидаги биноларини қуёш панеллари билан таъминлаш ишлари жорий йил апрель ойидан бошланган бўлиб, ҳозирда Андижон ва Наманган вилоят бошқармаларида ўрнатилди ва тўлиқ ишга туширилди. Фарғона вилоят бошқармасида эса ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу жараён ҳозирда барча ҳудудларда босқичма-босқич амалга ошириляпти.

    Қуёш панелларининг ўзига хос хусусияти шундаки, у икки томонлама қувватланувчи Монокристал панел бўлиб, тўғридан тўғри қуёш нури тушмаган ҳолатда ва булутли кунда ҳам ёруғликни ўзида ишлай олади. Қуёш панеллари махсус компъютер дастурида лойиҳалаштирилиб, жойнинг географик координатлари, бино ва том конструксияси инобатга олинган ҳолда, ҳар бир объектга индивидуал ёндашиб ўрнатилади.

    Жорий йил якунига қадар Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ҳамда туман, шаҳар филиаллари биноларида қуёш панеллари тўлиқ ўрнатилиб ишга туширилиши режалаштирилган, — дейди палата раиси Моҳир Валиев. — Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармалари ва филиалларидаги сарфланадиган электр қуввати хажмини ўрганадиган бўлсак, бир ойда 617 624,8 кВт бўлиб, бир йилда бу кўрсаткич 7 467 130,6 кВт ни ташкил қилмоқда.

    Бугунга қадар Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари маъмурий биносига 73 та қуёш панели ўрнатилган бўлса, Андижон вилоятидаги бошқарма биноси том қисмига ҳар бири 550 ватт электр қувватини берувчи 30 киловаттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Бу жараёнлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates