Хизматнинг Telegram-каналининг хабар беришича, магнитудаси турли баҳоларга кўра 8,7 баллга етган, бу Камчатка сейсмик зонасида 1952 йилдан буён содир бўлган энг кучли зилзила бўлди.
Камчаткадаги зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди. Хавфли кучли цунами, Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, Камчатка қирғоқларида ва Сахалин вилоятидаги Северо-Курилскда кузатилган. Шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларида – Япония, Гавайи, АҚШ, Мексика ва Чилида цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар беради meduza.io.








