Kan: Сурия жанубидаги қишлоқ Исроилга қўшилиш истагини билдирди

    Дамашқда сунний мусулмонлар ҳокимиятни қўлга киритгач, друзлар тақдирларидан хавотир олган Суриядаги йирик араб қишлоғи Исроилга қўшилиш истагини билдирди, деб хабар бермоқда Исроил давлат телеканали Kan.

    Друзлар – арабларнинг этно-конфессионал гуруҳи бўлиб, исломининг шиа масҳабига амал қилади. Исроил 1967 йилдан бери Голан тепаликларидаги бир неча друзлар қишлоқларини назорат қилади, қолган қишлоқлар Суриянинг бир қисми бўлиб қолмоқда.

    Исроил телекомпанияси Суриянинг Исроил билан буфер зонаси чегараси яқинидаги Ҳадер қишлоғи аҳолисининг тўплангани акс этган видеосини таҳлил қилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган видеонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмади, деб хабар беради vesti.ru.

    Ҳисоботда таъкидланганидек, қишлоқнинг ўнлаб аҳолиси Исроил таркибига кириш истагини билдирди. Уларнинг фикрича, бу радикал суннийлар ҳокимият тепасига келганидан кейин Суриянинг бир қисми бўлиб қолишдан кўра хавфсизроқ бўлади.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates