Карантин бўлсада, янги маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда

    Саноат 15 июл 2020 2604

    Ўрта Чирчиқ туманидаги "Hilol-Mubin" масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик ва қурилиш соҳалари учун қоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

    Бу ерда иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, айни пайтда корхонада карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда 200 нафар ишчининг бандлиги таъминланган.

    Жамоа аъзоларининг иш жараёнида ижтимоий масофа сақлаб меҳнат қилишлари мутахассислар томонидан тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек, ижтимоий муҳофаза сифатида ишчиларга 3 маҳал иссиқ овқат ҳам берилади.

    Жамият иш бошқарувчиси Раҳматулла Убайдуллаевнинг таъкидлашича, корхонага Хитойдан олиб келинган замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган қоп маҳсулотларидан бир неча тармоқларда фойдаланилади. Улар экспорт ўрнини босувчи бўлиб, маҳаллий бозорларда аллақачон ўз ўрнини топган. Айни кунларда корхонада маҳсулот турларини кўпайтириш борасида олиб борилган изланишлар ўз самарасини берди. Яқинда синтефон маҳсулоти ва кийим-кечаклар тайёрлаш йўлга қўйиляпти.

    Ҳозир мамлакатимизда кучайтирилган карантин шароити бўлишига қарамасдан мавжуд иш ўринларини йўқотмасдан, иқтисодиётини мустаҳкамлаб бораётган корхоналар кўп. Бу давлатимиз раҳбарининг тегишли кўрсатмалари асосида ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналарига иқтисодий эркинликлар берилаётганлиги, карантин сабабли тўхтаб қолганлари фаолиятини босқичма-босқич тиклаш бўйича мутасаддиларга берган топшириқлари самарасидир.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, корхоналарнинг тўлиқ қувватда фаолият кўрсатиши аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш билан бирга, ишсиз фуқароларнинг доимий бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates