Янги маҳсулот юқори ҳосилдорликка ва кенг мослашувчанликка эга, аммо сақлаш муддати қисқа бўлган картошкани Хитойда машҳур асосий озиқ-овқат маҳсулотига айлантириш имкониятига эга. Бу орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Хитой Фанлар академияси академиги, физик-кимёгар Ву Си беш йил давомида картошка крахмали макромолекулаларининг хусусиятларини физик даражада ўзгартирадиган технологияни ишлаб чиқди. Бу технология крахмал занжирининг шаклини ўзгартиради.
Олимларнинг айтишича, «картошка гуручи» юқори ҳарорат ва юқори босимда ишлов берилгани сабабли, уни ювиш ва ивитиш шарт эмас. Уни оддий электр гуруч пиширгичида ҳақиқий гуруч каби пиширса бўлади, бунда сув миқдори ва пишириш вақти гуручникидан анча кам бўлади.
Ишлов берилгандан сўнг, маҳсулотни узоқ вақт давомида хона ҳароратида, шамоллатиш ёки ҳарорат ва намликни назорат қилиш заруриятисиз сақлаш мумкин. Бу янги картошкадан фарқли ўлароқ анча қулай, чунки янги картошка қисқа муддат сақлангани ва сақлаш харажатлари юқори бўлгани учун ноқулайдир.
Ҳозирда компания 158 минг гектар майдонда картошка етиштирмоқда ва ундан умумий қиймати 10 миллиард юань (тахминан 1,37 миллиард АҚШ доллари) бўлган 3,5 миллион тонна маҳсулот олмоқда.
У яна шуни қўшимча қилдики, картошкани мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида экиш мумкин ва қайта ишлаш технологияси қашшоқликни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишда катта салоҳиятга эга.