Кардиожарроҳлик муолажалари сони қарийб 8,3 бараварга ошди

    Саломатлик 31 октябр 2022 1761

    Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқяпти. Қолаверса, бу турдаги хасталиклар ҳануз ногиронликка етакловчи энг асосий сабаблардан бири.

    Шу боис юртимизда мазкур йўналишда энг илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратиляпти.

    Хусусан, кейинги икки йилда мазкур соҳада:

    - коронарография амалиёти — 3,8 баробар,

    - стентлаш операциялари — 4,3 баробар,

    - кардиожарроҳлик муолажалари сони — 613 дан 5 106 тага оширилди.

    Амалга оширилаётган профилактик ва даволаш чоралари туфайли:

    - юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи ўтган йилги 61,7 фоиздан 56,2 фоизгача камайди.

    Кардиохирургия соҳасида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 тадан 35 тагача оширилди.

    Мисол учун, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 40 турдан ортиқ юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.

    Натижада ушбу ҳудудлардан марказга беморларнинг мурожаатлари 40 фоизга камайди.

    Икки ҳудудда илк бор:

    - транскатетер орқали аорта қопқоғини ўрнатиш,

    - онкологик касалликларда артериянинг кимёвий эмболизацияси,

    - аорта аневризмасига стент-графт ўрнатиш амалиётлари бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates