Каттақўрғонда икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади

    Мамлакатимизда 24 сентябр 2020 3290

    Ҳукумат қарори билан (580-сон, 23.09.2020 й.) 2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

    Дастурга асосан, белгиланган йилларда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида жами 204 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

    Жумладан, шаҳарда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 117 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва бу орқали 2 052 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

    Шаҳар бўйича жами 550 нафар ишсизлар тикувчилик, компьютер саводхонлиги, маиший техника ускуналарини таъмирловчи уста, сартарошлик каби йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилади.

    Шунингдек, жорий йилда шаҳарнинг 2 253 нафар ишсиз аҳолиси жамоат ишларига жалб қилинади.

    Шаҳарда “Ҳунармандчилик маркази” (ҳунармандчилик, миллий ширинликлар мажмуаси ва меҳмонхона) ташкил этилади.

    Қарор билан шунингдек, шаҳарда камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тасдиқланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates