Келаётган ҳафта Ўзбекистон бўйича ёмғирли об-ҳаво кузатилади

    Мамлакатимизда 21 октябр 2022 1604

    Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

    Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори Шерзод Хабибуллаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига тезкор гидрометеорологик ахборот жойлади.

    Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

    22-26 октябрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шунингдек, 22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади;

    23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди;

    24 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

    25 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади.

    26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

    23-26 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.

    21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.