Кенияда норозилик намойишлари чоғида камида 39 киши ҳалок бўлди

    Кенияда ҳукуматга қарши намойишлар чоғида камида 39 киши ҳалок бўлди, 350 дан ортиқ киши жароҳатланди.

    “Бизнинг маълумотларимизга кўра, мамлакат бўйлаб намойишлар чоғида 39 киши ҳалок бўлди ва 361 киши жароҳатлан”, дейилади Кения миллий инсон ҳуқуқлари комиссияси баёнотида. Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда 32 киши бедарак йўқолди, 627 киши ҳибсга олинди.

    Аввалроқ Кения президенти Уильям Руто намойишлар чоғида 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, бундан олдин Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти 31 кишининг ўлими ҳақидаги маълумотларни келтирди.

    18 июн куни Найробида солиқларнинг оширилишига қарши норозилик намойишлари бошланди, бироқ 25 июн куни вазият кескинлашди. Эрталабдан одамлар шаҳарнинг бизнес марказига келиб, президентнинг истеъфосини талаб қилишди. Пойтахтнинг ушбу ҳудудида маъмурий идоралар, жумладан, парламент биноси жойлашган бўлиб, намойишчилар бу бинога бостириб киришди. Кения матбуоти хабарларига кўра, полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан, айрим маълумотларга кўра, ҳақиқий ўқлардан фойдаланди.

    26 июн куни Кения президенти Уилям Руто баҳсли қонун лойиҳасини қайтариб олди, аммо намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқишда давом этди. Навбатдаги норозилик намойишлари 2 июль куни ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates