Кичик саноат ҳудуди: инновацион мебелларнинг афзалиги нимада?

    Бизнес 22 июн 2020 1142

    Қуйи Чирчиқ туманидаги “CHINAR FM” масъулияти чекланган жамияти тўқимали мебель тўпламларини инновация ёрдамида ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Аслида мамлакатимизда бундай маҳсулотларни тайёрлашга киришилганига кўп бўлгани йўқ.

    Корхона таъсисчиси Акмалхон Абдазходжаевнинг таъкидлашича, инновация ёрдамида ишлаб чиқарилаётган бундай янги тарздаги мебеллар қуёш, иссиқ ва совуққа чидамлилиги, сув ўтказмаслиги билан ажралиб туради.

    Бундан тўрт йил илгари тумандаги "Ойдинобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг Кетмонтепа қишлоғидаги собиқ юқумли касалликлар шифохонаси ўрнида барпо этилган корхонага 800,0 млн. сўм миқдорида инвестиция киритилиб, фаолияти йўлга қўйилганди. Замонавий ускуналар ўрнатилиб, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кишининг бандлиги таъминланди. Муҳими, маҳсулотларни тайёрлашда фойдаланиладиган хомашёнинг асосий қисми юртимизда мавжуд.

    Ҳозирги кунда пандемия шароити бўлишига қарамасдан корхонада иш аста-секинлик билан бўлса-да, барқарорлашиб бормоқда. Энг асосийси, жамият фаолияти тўхтаб қолгани йўқ. Маҳсулотларнинг харидоргирлиги ошиб, улар ички бозор билан бирга, хорижга ҳам экспортга юбориляпти.

    Хусусан, ўтган йили 300 дона мебель тўпламлари тайёрланиб, уларнинг аксарият қисми Қозоғистон Республикасига экспорт қилинди. Жорий йилда эса ишлаб чиқарилган мебель тўпламлари сони 250 донадан ошди. Уларнинг ҳам бир қисми хорижга жўнатилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган кичик саноат ҳудудида айни пайтда 8 та ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган бўлиб, улардан 4 та лойиҳа иш фаолиятини амалга ошириб келмоқда. “CHINAR FM” масъулияти чекланган жамияти эса улардан бири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates