Кимгадир дори-дармон ва яна кимгадир газ плитаси...

    Аҳолини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд инсонларга зарур ёрдам кўрсатиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

    Қувонарлиси, бунга барча бирдай ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси жамоасининг аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатлари диққатга сазовор. Гап шундаки, бошқарма томонидан Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги ҳамда 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, фаол хотин-қизлардан иборат ишчи гуруҳи жойига чиқиб, ҳар бир оилани ўрганиб чиқишди. Хонадонларни гуруҳларга бўлган ҳолда иш олиб боришди.

    Шаҳарнинг 4-секторига бириктирилган ҳудуддда 144 та маҳалла, 156 050 та хонадон бор ва уларда 208 385 та оила истиқомат қилади, аҳоли сони 679 373 эса нафарни ташкил этади. Биринчи тоифага даромади кам, ишсиз бўлган, лекин иш бошлашга қизиқиши юқори, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётганлар киритилган бўлса, иккинчи тоифага доимий даромадга эга, лекин қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар, учинчи тоифага ногирон ва бемор аъзолари бор, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар, тўртинчи тоифага иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонла киритилди.

    Аниқланган эҳтиёжманд оилалар қатлами “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ларига қўшимча равишда киритилиб, манзилли ёрдам кўрсатилиши ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Яъни 29 029 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, 7 920 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди, 930 тасига “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 30,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар олишида кўмак берилди, 7 896 оилага “Эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш” мақсадида жами 12,7 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

    78 нафар хотин-қизга “Хотин қизларни қўллаб–қувватлаш” дастури доирасида 2,6 млрд. сўм, 36 нафар ёшга “Ёшларни қўллаб–қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан тадбиркорлик фаолияти учун 1,2 млрд. сўм, 137 нафар фуқарога субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиш учун 1,2 млрд.сўм йўналтирилди. 8 933 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган бўлса, 3 099 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди.

    Эҳтиёжманд аҳолига кўрсатилган амалий ёрдамлар, ўз навбатида, “Темир дафтар”га киритилган 14 641 та оилаларнинг 13 882 таси туман Кенгашлари асосида рўйхатдан чиқарилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 296 нафаридан 1 009 нафари дафтардан чиқарилди.

    “Аёллар дафтари”даги 14 315 нафар хотин-қизларнинг 13 440 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Қолганларига кўмак берилиш жараёнида.

    Мисол учун, шаҳарнинг Мирзо Улуғбек тумани, "Бу́з" МФЙ, М. Улуғбек кўчаси, 73 уй, 23 хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро, 2-гуруҳ ногирони М. Ахметбоева сайёр қабулда дори-дармон олишга имкони йўқлигини билдириб, кечикиб бўлмас дори-дармон кераклигини ва уни олиб беришда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Унинг мурожаат қониқтирилиб, унга 4,5 млн. сўмлик дори-дармонлар даволаниши учун яшаш жойига чиққан ҳолда етказилди. Худди шундай "Олий ҳиммат" МФЙ, Мағрур кўчаси 55-уй, 7-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Н. Гелихга 1,0 млн. сўмлик ва "Сайрам" МФЙ, Сайрам 3-тор кўча 5-уйда истиқомад қилувчи фуқаро А. Юсуповга 4,0 млн. сўмлик дори-дармон олиб берилди.

    Бундан ташқари, "Шалола" МФЙ, Қодирова кўчаси 13-уй 14-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Т. Плотникова ўз мурожаатида уй шароитида турли ҳил пишириқ пиширишини билдириб, газ плитаси олиб берилишида сўраган мурожаати бўйича унга 2,3 млн. сўмлик газ плитаси олиб берилди.

    Қайд этиш жоизки, сектор раҳбарлари томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар замирида аҳоли бандлиги таъминланиши, тадбиркорликнинг ривожлантириш орқали кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижаси билан хонадонларда доимий даромад манбаига эга бўлишига замин яратмоқда.

    Юнусжон НАСИМЖАНОВ,

    Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates