Маълум қилинишича, Парад "Ғалаба боғи"дан бошланиб, Magic City’гача давом этади. Шунингдек "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида соат 10:30 да фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтади.
Ҳарбий бўлинмалар "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) — Ўзбекистон давлат табиат музейи — "Чорсу" бозори — Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) — "Халқлар дўстлиги" санъат саройи (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) — Magic City майдони (Фуқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Магиc Cитй тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади.
— Парад муносабати билан 5 январь куни қуйидаги кўчаларда соат 11:00 дан 13:00 гача вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади:
— Қора қамиш-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— КХАЙ-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Нурафшон-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;— Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.