Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Н., Н.О. ва бошқалар “Кўкча дарвоза” кўчасида қўлбола усулда қадоқланган жами 1 551 дона “МИФ”, PERSIL”, “ARIEL”, “ТАЙД” номли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ушбу номлар билан қадоқланган контрафакт кир ювиш кукунларини 2 600 АҚШ доллари ва 425 минг сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.