Самарқандда “Икки эшик ораси”дан яна ноқонуний фойдаланишди

    Мурожаат асосида олиб борилган ўрганишлар чоғида мазкур қонун бузилиши ўз тасдиғини топган.

    Самарқанд вилоят адлия бошқармасига келиб тушган навбатдаги мурожаат ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг асарлари бўйича бўлди.

    Ёзувчининг меросхўри ҳисобланган фуқаро Ф.Хошимов мерос ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган “Икки эшик ораси” китобларининг контрафакт нусхалари сотилаётгани юзасидан мурожаат йўллаган.

    Маълум бўлишича, якка тадбиркорга тегишли савдо шохобчасида мазкур асарнинг “Ilim-ziyo-zakovat” ҳамда “Meriyus” нашриётларида чоп этилган контрафакт нусхалари сотилиб келинган. Мурожаат асосида олиб борилган ўрганишлар чоғида мазкур қонун бузилиши ўз тасдиғини топган.

    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тадбиркорга ушбу асарнинг контрафакт нусхаларини сотувдан олиб ташлаш ҳақида тақдимнома киритди ва кўрилган таъсир чоралари натижасида мурожаат қаноатлантирилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, юридик ва жисмоний шахслар, қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.

    Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалари ижросини таъминламаслик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1984-моддасига биноан маъмурий жарима солишга сабаб бўлади ва тақдимномани бажариш мажбуриятидан озод этмайди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates