Ушбу ҳолатда контрафакт дори маҳсулотлари қадоғидаги сўзлар “смекта” товар белгисига тасвирий жиҳатдан умумий кўриш таассуротлар асосида истеъмолчини адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “БМП" МЧЖ раҳбарига нисбатан тақдимнома киритилди.
Натижада ҳуқуқбузар ўз ҳаракатлари қонунга зид эканлиги ва зарарли оқибатлари мавжудлигини тушунган ҳолда ўзи тайёрлаган контрафакт маҳсулотларнинг ёрлиқларини ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилди.