Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳимояси янада кучайтирилади

    Ижтимоий ҳаёт 7 октябр 2022 2315

    Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

    Маълумки, мустақиллик йилларида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

    Бироқ бугунги кунга қадар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ муносабатлар ҳар хил кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Уларнинг тарқоқ ҳолда эканлиги, шу билан бирга нормаларнинг ўзаро бир-бирига номувофиқлиги соҳани тартибга солишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатган.

    Шу сабабли фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Мазкур масалаларнинг ечими сифатида «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилди.

    Унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

    Қонун мавжуд муаммоларни бартараф этибгина қолмасдан, балки фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи, муҳими, тўғридан-тўғри таъсир этувчи ҳуқуқий ҳужжатдир.

    Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат томонидан кафолатланиши кучаяди.

    Мулкдорлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиниши таъминланади. Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларнинг судгача ҳал этилиши, хусусий мулкка бўлган муносабатни ўзгаришига, қолаверса, иқтисодиётга инвестициялар жалб қилинишига ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига эришилади.

    Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates