Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди

    Ҳукумат қарори (426-сон, 29.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

    Комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).

    Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

    Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

    Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожжат қилади.

    Шунга кўра, Апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади.

    Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates