Кўҳна Хива “Қовун сайли” фестивалига мезбонлик қилади

    Жорий йилнинг 12-13 август кунлари Хива шаҳри “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида “Қовун сайли” фестивали ташкил этилмоқда.

    Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад Хоразмнинг агротуризм салоҳияти намойиши, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибасини, ширин-шакар қовун-тарвузлар ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришдир.

    Қовунларнинг “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қари қиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, “Кўк гулоби”, “Бўрикалла” каби бир-биридан ширин ўнлаб маҳаллий навлари намойиш қилинади.

    Бундан ташқари, турли мева-сабзавотлар, полиз экинлари, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

    Шунингдек, фестивал доирасида, консерт дастурлари, тасвирий санъат асарлари намойиши, ҳунармадчилик маҳсулотлари кўргазмаси, дарбозлар ўйини, хон ва аёнлари чиқиши, қўғирчоқ театри томошалари, миллий таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, хоразм нонини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, миллий либослар кўргазмаси, жонли ижродаги саҳна кўринишлари ва бошқа маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates