Тадбир давомида ўзбек миллий маданияти, қадриятлари ва урф-одатлари кўргазмаси, халқ ўйинларини ўзида жамлаган чиқишлар, баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш, мас-рестлинг ва ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатлари, белбоғли кураш бўйича халқаро турнирлар ўтказилади.
Бўлажак фестивалда 1 минг 884 нафар иштирокчи қатнашади. Бу рақамларнинг деярли ярми хорижликларнинг ҳиссасига тўғри келиши унга бўлган қизиқиш доираси катта эканидан далолат беради.