"Хива меъморчилиги билан солиштирганда, Эйфель минораси Лего тўпламига ўхшайди..."

    Британиянинг машҳур «The Times» кундалик газетасида нашр муҳаррири, саёҳатчи – журналист Люси Перриннинг Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Софи Ибботсон кўмагида ёзилган мақоласи чоп этилди.

    Мақола британиялик журналистнинг мамлакатимизга қилган сафари тафсилотлари асосида тайёрланган. Унда муаллиф ўз таассуротлари билан ўртоқлашади, диққатга сазовор жойлар – тарихий обидалар ва табиий ландшафтлар, шунингдек, юртимизнинг замонавий сайёҳлик инфратузилмасини қаламга олган.

    «Ўзбекистон британияликлар орасида жуда машҳур эмас – ҳар йили ушбу мамлакатга Буюк Британиядан 10000 га яқин одам ташриф буюради холос. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатларини мустақил равишда айланиб чиқиш ғояси менга бироз қўрқинчли туюлди, - деб ёзади у. - Бироқ, мен гуруҳ сафарига қўшилишни хоҳламадим ва муроса йўлини танладим. Маҳаллий гид билан шахсий саёҳат, у ерда мен ишончли қўлларда бўлганимда имкон қадар кўпроқ нарсани ўрганишимга ёрдам берди. Энг муҳими, ҳеч нарсани олдиндан режалаштиришнинг ҳожати йўқ, тезюрар поездлар ва арзон ички рейслар бир саёҳатда барча қизиқарли нарсаларни кўриш имконини берди».

    «Ўзбекистон пойтахти Тошкент карвонсаройлари билан машҳур манзил бўлган. Чорсу бозори тарихда шундай масканлардан бири эди, – деб ёзади британиялик саёҳатчи–журналист. - Бугунги кунда отлар, аравалар ва Марко Поло каби сайёҳлар йўқ. Уларнинг ўрнида тўкин-сочин замонавий бозор қад ростлаб турибди. Бозорнинг бутун бир қаватини ўзбек ширинликлари анъаналарини намойиш қилувчи бўлим эгаллаган. Бу ерда ҳолвадан тайёрланган турли кўринишдаги ширинликларни сотиб олишингиз мумкин. Сотувчиларнинг айтишича, оналар янги туғилган чақалоқнинг тили остига ҳолва қўйишар экан. Ушбу одат агар болалар келажакда тадбиркор бўлса, харидорлар билан мулоқотга киришишга ёрдам берар экан».

    Британиялик журналист ўз мақоласида, шунингдек, қадимий Хивани муҳташам шаҳар ва очиқ осмон остидаги музей сифатида тасвирлайди.

    «Унинг қадимийлиги Ипак йўли савдогарлари ўтган ёғоч дарвозаларда ўйиб битилган. Мен келган куни шаҳарда қум бўрони кўтарилди ва у шунчаки ҳувуллаб қолди. Кимсасиз қолган кўчалар бўйлаб сайр қилиш, кино суратга олаётган туруппа майдончани ташлаб кетганидан кейин кино саҳнасига чиқиш каби туюлади. Шаҳарда мураккаб мозаикали кошинлари билан безатилган миноралар устунлик қилади. Ҳар бир бурчакда мадраса ва диний уламоларнинг қабрлари қўйилган мақбараларни кўриш мумкин. Мен Европада биз кўришга ошиқадиган диққатга сазовор жойлар ҳақида эслай олмайман. Хиванинг ислом меъморчилиги билан солиштирганда, Эйфель минораси Лего тўпламига, Треви фавворалари эса тўлиб-тошган бассейнга ўхшайди», - дейди у.

    «The Times» газетаси мухбири Хивадан Бухорога кетаётганда чўл бағридаги қадимий қалъаларни кўрганини баён этган.

    «Биз Аёз-Қалъада тўхтадик. У ерда IV асрда қурилган учта қалъа бор ва бир вақтлар подшоҳлар яшаган саройлар харобаларини кўрдик. Бу ерда ҳеч қандай жонзот йўқ, вайроналарни тепадан кузатиб турган қушлар «қўрларди», - деб ёзади муаллиф.

    Журналист, шунингдек, Бухорога қилган саёҳати, шаҳардаги қадимий тимлар ва Пои Калон меъморий ансамбли ҳақидаги ҳаяжонларини ҳам қоғозга туширган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates