Кўҳна Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади

    Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва туристлар оқимини ошириш мақсадида жорий йил 9-11 август кунлари Хива шаҳри «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида халқаро «Қовун сайли» фестивали ўтказилади.

    Фестивалда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси, фольклор жамоалари чиқишлари, концерт дастурлари, тасвирий санъат асарлари намойиши, ҳунармадчилик маҳсулотлари кўргазмаси, дарбозлар ўйини, хон ва аёнлари чиқиши, қўғирчоқ театри томошалари, миллий таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, хоразм нонини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, миллий либослар кўргазмаси, жонли ижродаги саҳна кўринишлари ва бошқа маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

    Бундан ташқари, турли мева-сабзавотлар, полиз экинлари, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates