Кўкдалада тарвуз пишди

    Агросектор 19 апрел 2023 2684

    Кўкдала тумани деҳқонлари бу йил ҳам мамлакатда биринчи бўлиб бозорларга тарвуз чиқарди.

    “Ражаб ҳожи” фермер раиси Улуғбек Жуманазаровнинг айтишича, тарвуз уруғлари ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида махсус иссиқхоналарга экилган. Аномал (минус 22 даражагача) совуқ кузатилган кунларда ҳам тарвузчилар кўчатларини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишган ва апрель ойнинг ўрталарига келиб ҳосилни узиб олишмоқда.

    Фермер хўжалигида 6 гектар майдонда тарвуз экилган бўлса, шундан 2 гектаридаги ҳосил пишиб етилди. Қолгани кейинги 1,5 ой давомида пешма-пеш етилиб, савдога чиқарилади.

    Кўкдалалик полизчилар бу йил жами 20 минг гектар ерда тарвуз етиштиришмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates