Ҳозиргина Оқ Олимпиададаги ягона вакилимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларидаги чиқишини амалга оширди. У 13 февраль куни гигант слаломда 29-ўринни эгаллаб, ўз шахсий рекордини анча яхшилаб олган эди.
Слаломдаги уриниши эса афсуски омадсиз тугади. У финишга оз масофа қолганида хатоликка йўл қўйди ва натижада дисквалификация олди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг 24-Қишки олимпия ўйинларидаги иштироки якунланди.