10 километрдан иборат чанғи пойгаларида Норвегия вакили Йорген Гробак биринчи бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтди ва терма жамоаси учун навбатдаги олтин медални тақдим этди. Иккинчи ўрин унинг жамоадоши Йенс Лурос Офтебруга насиб этди. Кучли учликдан япониялик Акито Ватабега насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинлар якуни бўйича норвегиялик спортчилар норасмий жамоавий мусобақаларда биринчи ўринда бормоқда. Улар ҳисобида 9 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медаль бор эди.