Пекин: Норвегияга етиб бўлмаяпти

    Яна саноқли кунлардан сўнг Хитой пойтахтида давом этаётган XXIV қишки Олимпия ўйинлари якунланади.

    Кечаги хабаримизда 17 февраль кунги дастурлар орасида энг қизиғи аёллар ўртасида фигурали учишнинг эркин рақс мусабақалари бўлишини айтиб ўтган эдик. Ҳақиқатан ҳам, муз устидаги баҳслар қизғин кечди. Яқинда ўтган жаҳон чемпионатида барчани ҳайратга солган ва жаҳон чемпиони бўлган россиялик фигурали учувчи Камила Валиева ўз чиқиши давомида бир неча марта йиқилиб, жиддий хатоларга йўл қўйди.

    Мутахассислар буни унинг допинг қабул қилгани бўйича пайдо бўлган можаролар ва бундан спортчининг руҳий чарчагани билан боғлашди.

    Қизғин кечган баҳсларда россиялик бошқа спортчи Анна Шербакова ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни ҳам россиялик фигурачи Александра Трусова эгаллади. Учинчи ўрин япониялик Каори Сакамотога насиб этди. Камила Валиева эса тўртинчи ўринда қолди.

    Бу икки медалдан сўнг россиялик спортчилар ҳисобида 26 та медаль бўлса-да, улар умумжамоа ҳисобида 9 ўринда боришмоқда. Биринчи ўринни эса бир неча кундан буён норвегиялик спортчилар ҳеч кимга бермай келяпти. Улар 14 та олтин, 7 та кумуш, 8 та бронза медални қўлга киритишган.

    Германиялик спортчилар эса 10 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза билан иккинчи ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди.

    АҚШликлар ҳамон умумий медаллар сони бўйича немислардан битта медалга ортда қоляпти. Улар ҳисобида 8 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза бор.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates