Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Мурожаатга асосан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган суриштирув ўтказилганда номаълум шахс деворга ўрнатилган панжарани бузиб 200 АҚШ доллари қийматидаги агрегатни ечиб ўғирлаб кетганлиги аниқланди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 23 ёшли шахс (М.М) аниқланиб, қўлга олиниб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.