Келиб тушган хабарга кўра, “Тўсиб ушлаш“ режаси эълон қилинган.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль ва уни олиб қочган шахс, 1999 йилда туғилган К.К. “Наманган“ ЙПХ масканида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳамда уни олиб қочган шахс Поп тумани ИИБга топширилган.
"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасини назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.