Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь-февраль ойларида номаълум шахс Чилонзор туманида жойлашган йирик савдо мажмуаси омборидан 2001 йилда туғилган С.У.га тегишли 55 млн сўмлик 275 жуфт аёллар пойабзалини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 1990 йилда туғилган Н.О. аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тергов давом этмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган”, дейилади хабарда.