Суд терговида маълум бўлишича, улар банкоматга ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолмаслик мақсадида юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган. Шу тариқа улар банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит ЖКнинг 169- моддаси тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Вояга етмаган фуқарога эса шартли жазо тайинланиб, синов муддати белгиланган.