Кема бортида 300 дан ортиқ одам, шунингдек, юк, жумладан сементли қоплар ҳам бўлган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деди Экватор вилояти соғлиқни сақлаш ва гуманитар масалалар департаменти раҳбари Дидье Мбула.
Кема ҳалокатгага учради ва шаҳар порти яқинида чўкиб кетди. Ҳодисанинг дастлабки сабаби навигация қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ: кемага ҳаддан ташқари кўп юк ортилган, қолаверса у тунда ҳаракатланаётган эди. Воқеаларнинг аниқ сабабларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.