Конго Демократик Республикасида маймун чечагининг хавфли штамми аниқланди

    Бир гуруҳ олимлар Конго Демократик Республикаси шарқида одамлар учун хавфли ва пандемия келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли касаллик – mpoxнинг (“эмпокс”, маймун чечакнинг янги номи) янги штаммини аниқлашди.

    Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph нашри хабар берди.

    Нашрнинг қайд этишича, штамм mpox эпидемияси юзага келган кончилар шаҳарчаси Камитугада олиб борилган тадқиқотлар давомида аниқланган. Топилган вирус 2022 йилда дунёда эпидемияга сабаб бўлган вируснинг генетик модификацияси бўлиб, 100 га яқин давлатни қамраб олган.

    Олимларнинг фикрига кўра, mpoxнинг яна, қолаверса, бундан ҳам хавфлироқ патоген билан тарқалишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўриш керак.

    Mpox кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, у асосан марказий ва ғарбий Африканинг чекка ҳудудларида, тропик ўрмонлар яқинида учрайди. Ушбу касалликни ҳайвонлардан одамларга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат 1970 йилда Конго Демократик Республикасидада қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вирус одамларга кемирувчилар ва приматлар каби ёввойи ҳайвонлардан юқади ва унинг одамдан одамга юқиши орқали иккиламчи тарқалиши чекланган. Одатда, mpox эпидемияси орқали ўлим даражаси 1 фоиздан 10 фоизгача. Бироқ, ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг аксарияти кўпроқ ёш одамлар улушига тўғри келади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates