Бразилияда парранда гриппининг тарқалишини олдини олиш бўйича қатъий чоралар белгиланди

    Бразилия ёввойи қушларда парранда гриппининг бир неча ҳолатлари аниқланганидан кейин олти ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу тадбир ҳайвонлар саломатлигини сақлашга қаратилгандир.

    Еттита ҳолат Эспирито-Санто штатида, яна биттаси Рио-де-Жанейро штатида аниқланган.

    Фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши ўта юқумли Ҳ5Н1 вируси тарқалишининг олдини олишни осонлаштиради.

    Бразилия дунёдаги энг йирик товуқ гўшти экспортчиси бўлиб, йиллик савдоси қарийб 10 миллиард доллар (8 миллиард фунт стерлинг)ни ташкил этади.

    Расмийларнинг таъкидлашича, ҳолатлар Бразилиянинг жанубидаги асосий ишлаб чиқариш жойларидан узоқда топилган.

    Бироқ, баъзида ёввойи қушларда парранда гриппи ҳолатлари аниқлангандан кейин бошқа жойларда парранда гриппининг тарқалиши кузатилган.

    Бундай фожиали ҳолатнинг фермада аниқланиши кўпинча кўплаб қушларнинг йўқ қилинишига олиб келади ва бундай ҳолатда бошқа мамлакатлар савдо чекловлари эълон қилиши мумкин.

    Эҳтиёт чораси сифатида кейинги 180 кун давомида бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар беради BBC News.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates