Конимехда бир кунда 27 нафар фуқаронинг иш стажи тикланди

    Лойиҳа доирасида 5 турдаги замонавий лабораториянинг ишга тушурилиши ва унда 45 дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши назарда тутлмоқда.

    Бугунги кунда аграр соҳа ривожланган етакчи хорижий давлатларда фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) йўлга қўйилган. Натижада улар томонидан янги инновацион билим ва технологиялар кенг жорий этилиши билан бир қаторда агрохизматлар ҳам кўрсатилади.

    Ўзбекистон Републикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги 6159-сонли фармони, “Ўзбекистон Републикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4975- сонли қарори мазкур йўналишдаги ишларда дастурил-амал бўлмоқда.

    Шу асосга кўра Навоий вилоятида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Навоий агрохизматлар маркази ташкил этилди.

    Марказ ўз фаолиятида қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси доирасида хизматлар тизимини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар асосида олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш, фермер хўжаликлари, агосаноат кластерлари ва кооперативлари ҳамда хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан манфаатли илмий-ишлаб чиқариш ҳамкорлигини йўлга қўйиш сингари бир қатор вазифаларни қамраб олган. Бу ерда малакали мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларига оид илмий асосланган маълумотларни олиш имкони мавжуд.

    Мазкур ҳудудий марказ томонидан “ягона дарча тамойили” асосида давлат-хусусий шерикчилик шартларида 100дан ортиқ агросаноат мажмуига оид хизматлар кўрсатилади. Шунингдек марказда 16 йўналишдаги давлат хизматлари 165 турдан ортиқ, 18 йўналишдаги хусусий хизматлар 200 турдан ортиқ хизматларни амалга оширади

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2022 йилдан ҳудудда соҳа фаолиятига оид йирик лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.

    Лойиҳа доирасида 5 турдаги замонавий лабораториянинг ишга тушурилиши ва унда 45 дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши назарда тутлмоқда. Бундан ташқари 9 та сайёр лаборатория ҳам ташкил этилиб, уларнинг вилоятдаги фермер хўжаликлари ҳамда агробизнес вакилларига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда.

    Қолаверса, марказ ходимларининг малака ошириб боришига алоҳида эътибор берилади. Шу боис, истиқболда ҳудудда 20 та халқаро ва 30 дан ортиқ республика илмий-амалий анжуманлари ташкил этиш мақсад қилиб олинган.

    Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates