баннер
5 апр 2025
16:57

    Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салкам 4 минг аноним таклиф келган

    Мамлакатимизда 18 июн 2022 1775

    Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тақдим этилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

    Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жамоатчилик томонидан жами 40 мингдан ортиқ таклифлар юборилган.

    — Конституцияга ўзгартиш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди, бунда биринчилик Тошкент шаҳрига тааллуқли бўлиб, 7 мингдан ортиқ таклиф берилаяпти, — дейди Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов. — Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолимиз ҳам ниҳоятда фаоллик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар 2 мингдан ортиқ таклиф берган. Фарғона, Қашқадарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган. Салкам 4 минг таклиф аноним келган. Лекин уларнинг орасида ҳам диққатга сазовор таклифлар бўлса, эътиборга олишга ҳаракат қилдик.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech