Таъкидланишича, келиб тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасига яна бир қанча янги нормалар киритилиши назарда тутилмоқда.
"Масалан, Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
- Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Шу йўсинда яна бир қатор моддаларни ҳам янгилаш, уларга қўшимча нормалар киритиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, 37-1-моддаси киритилмоқда.
Яъни, давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради.
41-модда.
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари, Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар гуруҳларида халқимиздан келиб тушган ҳар бир таклиф юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда", дейилади хабарда.