ЕХҲТ Ўзбекистон Конституцияси бўйича таклифлар берди

    Мамлакатимизда 18 июн 2022 1983

    Бу ҳақда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисида Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов маълум қилди:

    — Мен хориждаги кўзга кўринган арбоблардан иккитасининг фикрини айтмоқчи эдим. Биринчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ўз вақтида ўтказилаётганини, бу борада мамлакатни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли миссияси раҳбари Оуэн Мёрфи билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учрашув бўлди. Мулоқот давомида хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдиришди.

    Шу ерда битта нарсани айтиб ўтиб кетай. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси иккита таклифни илгари сурмоқда.

    Биринчиси, президентлик ёки депутатликка номзодларни кўрсатишда қўйилган талаблар — республика ҳудудида муайян муддат яшагани ҳамда тил билишига оид талабларни олиб ташлашимизни, бу чеклов эканини айтишмоқда.

    Иккинчиси, муомала лаёқати чекланганларга, яъни ақли норасоларга ҳам сайлаш ҳуқуқини беришимизни сўрашмоқда.

    Биз кейинги муҳокамаларимизда бу таклифларларга ҳам эътибор берсак жуда яхши бўларди».

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates