Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар муҳокама қилинди

    “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Самарқандда вилоят, туман ва шаҳарларнинг ташкилот ва идоралари раҳбарлари, вилоят фаоллари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

    Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўрақов модераторлик қилган тадбирда дастлаб “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасида маълумот бериб ўтилди.

    Бош қомусимизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар энг аввало, миллий қонунчилигимиз, қадриятларимиз, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибаси ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда амалга оширилмоқда, — деди Э.Туляков. — Натижада, Конституциявий тузатишлар, биринчи навбатда, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг муайян шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлаш, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланмоқда.

    Буни қуйидаги таклиф этилаётган бир қатор нормалар мисолида ҳам кўриб мумкин. Жумладан, фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиши, сифатли таълим олиши, илм-фан билан шуғулланиши, иқтисодий ҳуқуқларини, хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлаш каби бир қатор нормалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Шу билан бирга, тадбир давомида вилоят фаолларининг ҳамда иштирокчиларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан билдирган таклифлари тингланди. Тадбир якунида бу каби ҳар бир шахс, жамият ва давлатнинг эртанги тараққиётини белгилаб берувчи Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар бўйича барча даражадаги ташкилотлар, идоралар ҳамда маҳаллалар кесимида фуқаролар ўртасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга келишиб олинди.

    “Тараққиёт стратегияси” маркази

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates