Бу ҳақда Reuters агентлигига маълум қилинди.
Даниянинг эски фонд биржасининг ярми бутунлай ёниб кетган, сешанба куни олов бинони қамраб олиб, томнинг қулаб тушишига сабаб бўлганидан кейин фақат ташқи деворлари қолди, холос. Одамлар, қутқарувчилар билан бирга, расм ва бошқа қадимий буюмларни бинодан олиб чиқиб кетишди.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар берди қутқарувчилар.
Дания оммавий ахборот воситалари, маданият арбоблари ва сиёсатчилари бу воқеани беш йил аввал Париждаги Нотр-Дамда юз берган ёнғинга қиёслашди.
Тарихий биржа биноси таъмирланишда эди. Бинонинг конуссимон гумбази 1625 йилда қурилган, иншоот Копенгагендаги энг қадимги бинолардан бири эди. Голландия уйғониш даври усулида бунёд этилган бинода Дания Савдо палатасининг штаб-квартираси жойлашган бўлиб, унда 1974 йилгача Копенгаген фонд биржаси фаолият юритган, деб хабар беради report.az.