Корея компаниялари билан қўшма лойиҳалар амалга оширилиши муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 27 ноябр 2022 1271

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошираётган Кореянинг 30дан ортиқ компанияси раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда манфаатдор вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

    Мулоқотда энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, геология, соғлиқни сақлаш, муҳандислик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

    Кореялик инвесторлар уларни қийнаб келаётган масалаларни айтиб, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича конструктив таклифлар билан ўртоқлашди. Ўз навбатида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари томонидан кўтарилган масалалар юзасидан атрофлича жавоблар берилди ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилди.

    Йиғилиш якунида лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар белгиланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates