Коронавирус туфайли Тож Маҳал ва бошқа ёдгорликларни зиёрат қилиш тақиқланади

    Туризм 6 июл 2020 1902

    Ҳиндистоннинг Агра шаҳри маъмурлари мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони кескин кўпайгани боис Тож Маҳал ва шаҳарнинг бошқа ёдгорликларини зиёрат қилишни тақиқлади, дея хабар беради«Дунё» АА.

    «Якшанба куни жамоат манфаатларига кўра, ҳозирги вақтда Агра ёдгорликларини очмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди», дейилади маҳаллий ҳокимият баёнотида. Энг машҳур ҳисобланган Агра ёдгорлиги 1632-1653 йилларда Шоҳжаҳон томонидан рафиқаси Мумтоз Маҳал хотирасига қурилган Тож Маҳал мақбарасидир.1983 йилда Тож Маҳал Юнесконинг Жаҳон маданий мероси сайтида «Ҳиндистондаги мусулмон санъатининг дурдонаси ва дунёда тан олинган энг асарлардан бири» сифатида эътироф этилган.

    Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги хабарига кўра, март ойи ўрталарида Ҳиндистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мамлакат бўйлаб 3,4 мингдан ортиқ ёдгорликлар ёпилишини эълон қилган эди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда касалланганлар сони 697 мингдан ошди. 424 минг киши соғайди. 20 мингга яқин киши вафот этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates