Коронавирусга чалинган болалар уй шароитида қандай даволанади?

    Саломатлик 17 январ 2022 2107

    Фарзандингизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Уни уй шароитида қандай даволаш мумкин? Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон Абдуқаюмовнинг тавсиялари шу ҳақда.

    Коронавируснинг янги штамми аксарият беморлар, айниқса, болаларда енгил кечмоқда. У асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи белгилари билан намоён бўлади.

    Таъм ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши деярли кузатилмайди. Болаларда баъзи ҳолларда турли тошмалар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

    Тана ҳарорати бир ёшгача бўлган болаларда 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражадан ошмагунча, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди. Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди.

    Тана ҳарорати юқоридаги ўлчовлардан ошганда, ибупрофен ёки паратсетамол ичириш тавсия этилади. Кичик ёшли болаларга иситма туширувчи свечаларни ҳам қўлласа бўлади.

    Уй шароитида коронавирусга чалинган болаларга:

    - 3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;

    - дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади,

    - ўз вақтида ва меъёрида ухлаши ҳамда совқотиб қолмаслиги чоралари кўрилади,

    - турли витаминлар истеъмол қилинади.

    Агар болаларда касаллик давомида:

    - нафас етишмовчилиги,

    - ҳансираш,

    - лабларнинг четлари кўкариши,

    - ҳолсизлик,

    - чуқур йўтал белгилари пайдо бўлса, оилавий шифокор ёки маҳаллий педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда беморнинг стационар тарзда даволаниши масаласи кўриб чиқилиши керак.

    Шу ўринда фарзандларига COVID-19 ташхиси қўйилган ота-оналардан ортиқча хавотир ва саросимага берилмай, шифокор тавсияларига амал қилишларини сўраймиз.

    Мутахассис билан суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates