Корхоналарнинг 3 миллиард сўмга яқин солиқ қарздорлиги тўлови кечиктирилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 4 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонларига асосан Сирдарё вилояти бўйича 16 та корхоналарнинг 595,3 млн сўмлик солиқ тўлов муддатлари узайтирилди.

    Хусусан, Гулистон туманидаги "MILI TEKS SIRDARYO" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулк ва ер солиғи учун ҳисобланган 137.0 млн сўмлик тўловлар 2020 йилнинг 1 октябргача узайтирилди.

    — Вилоятда 1020 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2020 йил 15 май ҳолатига ер ва мол-мулк солиғидаги 2,748 млрд сўм қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди, — дейди, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимуҳаммадов. – Шу билан бирга 74,5 млн сўмлик пеня ҳисобдан чиқарилди. 30 та кичик корхоналарнинг 72.0 млн сўмлик молиявий жарималарини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилиб, 13,5 млн сўмлик пеня ҳисобдан чиқарилди. Хусусан, Сирдарё туманидаги "SIRDARYA GOLDEN FRUITS" МЧЖнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 747.2 млн сўмлик солиқ қарзи 1 сентябргача тўлов муддатлари узайтирилди.

    Кўрилаётган мазкур чоралар аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Илғор Халилов,

    Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

    Матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates