Космосга чиқиш учун темирйўл технологияси

    Хитой Ракеталарни космосга учириш учун темир йўл технологияси устида иш олиб бормоқда.

    Олимлар Боэинг 737 дан ҳам узунроқ 50 тонналик космик кемани коинотга олиб чиқш учун электромагнит учириш тизимини ишлаб чиқмоқдалар.

    Соутҳ Чина Морнинг Пост таъкидлашича, "гигант темир йўл қуроли" сифатида танилган тизим космик кемани 1,6 Маххгача тезликда тезлаштириш учун мўлжалланган. Кема маршрутнинг сўнгги нуқтасига етиб борганидан сўнг, қурилма двигатели товуш тезлигидан етти марта космос четига етгунга қадар уни тезлаштиради.

    Лойиҳа амалга оширилса, космик парвозлар учун ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди. Ёқилғи баклари кичрайтирилса уни ўрнига қўшимча фойдали юкларни ташиш ва пулни тежаш имконини ҳам беради. Лойиҳа қийинчиликларига қарамай, тўсиқлар ва молиявий муаммоларни енгган ҳолда, олимлар уни амалга ошириш устида фаол ишламоқда.

    Хитой космик объектларни учириш учун бундай электромагнит тизимларни кўриб чиқаётган ягона давлат эмас. Ҳозирча лойиҳанинг ҳақиқатга айланиши номаълум бўлсада, магнит технологиясининг потенциал афзалликлари ва истиқболлари унинг муваффақиятида асосий омиллари бўлиши мумкин.